Линклар

logo-print

Покистон Биродарни Кобулга юбориши ҳам мумкин


Покистон ҳукумати мамлакатда қўлга олинган Толибон етакчисини Афғонистон ихтиёрига топширишга оид расмий Кобул талабномасини ўрганиб чиқажагини билдирди.

Бироқ Покистон томони Мулла Биродарнинг мамлакат ҳудудида маҳкамага тортилиши мумкинлигини ҳам инкор қилмади.

Бундан бир оз аввал Афғонистон ҳукумати Мулла Абдул Ғани Биродарнинг Кобулга экастрадиция қилиш борасида икки давлат мутассадилари дастлабки келишувга эришишганини билдирди.

Толибон ҳаракати етакчиси Мулла Биродар жорий ой бошида Покистоннинг Карачи шаҳрида қўлга олинган эди.

Айни пайтда Покистон Ички ишлар вазирлиги афғон расмийларининг сўровномаси қонунга кўра ўрганиб чиқилиши ва агар мулла Биродарнинг Покистон ҳудудида жиноят содир этгани аниқланса, у мамлакат ҳудудида маҳкамага тортилиши мумкинлигини билдирди.
XS
SM
MD
LG