Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:01

Эркин микрофон - "Ўзбекистон элчихонаси кимга керак?"


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

дер экан Москвадан сим қоққан муҳожирлардан бири элчиликдан ўзбекистонликларга ҳеч ëрдам йўқлигидан нолийди.

Бунақа элчихонанинг кимга кераги бор?

Ўзбекистонда футбол ва эстрада юлдузларининг томошаси учун миллионлаб долларларни сарфлаётган президент қизлари ва мамлакат элчихоналари марҳум муҳожирларнинг жасадларини ватанига олиб келишга ёрдамлашса бўлар эди, деб гапни бошлайди Москвада мардикорлик қилиб юрган ўзбеклардан бири.

- Яқинда бир ўзбек ўлиб қолиб¸ бир амаллаб уйига жўнатишибди. Бизнинг Москвадаги элчихонага телефон қилиб “Шунга бир ëрдам қилинглар. Шу ўзбек юртдошимиз. Шунақа-шунақа бўлибди” десангиз¸ русчалаб “Мы не можем помогать” дейдида¸ трубкани қўйиб қўяди. Нимаси бу? Бизларнинг элчихона бизларга ëрдам бермаса¸ нимага керак бунақа элчихона? Элчихона нима учун керак? Агар мен адашмаëтган бўлсам чет элда қандайдир ҳолатларга тушиб қолсангиз¸ ëрдам учун керакда элчихона. Агар хато бўлса¸ йўқ элчихона бошқа нарса учун керак десангиз¸ майли мен фикримдан воз кечаман. Бунақа кунларда ëрдам бермаса¸ бунақа элчихонанинг кимга кераги бор? Биз бу ерда бундай бўлаëтган бўлсак¸ Ўзбекистондагилар қанақа бўлаяпти деган савол қизиқтирадида. Тепадагиларнинг бунақанги маълумотлардан хабари йўқ. Билиб туриб билмаганликка¸ кўриб туриб кўрмаганликка олади. Мана фалон миллион долларларга футболчиларни¸ тренерларни олиб келиб ўйнатаяпти. Фалон миллион долларга қўшиқчилар келиб кетаяпти. Шунинг ўрнига Ўзбекистон ҳаво йўлларига қандайдир документ қилиб қўйса ëки бир қонун қабул қилса. Ўликлар бугунгача ҳам бўлган¸ бундан кейин ҳам бўлади. Шу ўлганларни ота-онаси охирги йўлга кузатиб¸ мўмин-мусулмонга ўхшатиб дафн этсин дейманда. Ўзбекистон ҳаво йўлларига қийинми шу? Ўлик унча оғир юк бўлмайдику. Бизлар бу ерда қийналиб кетдик. Моргга борсангиз¸ “Сизларга уч кун срок. Олиб кетсанг олиб кетдинг. Бўлмаса¸ ëқиб юборамиз” дейди. Ҳеч қандай ҳамдардлик деган нарса йўқ. Аввал кўмарди. Ҳозир янги қонун қабул қилган¸ дейди илк суҳбатдошимиз.

11 феврал куни Озодликнинг Эркин микрофон рукнига Новосибирскда ишлаётган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларидан бири телефон қилиб, Шаҳрисабздан Новосибирскка келган 25 ëшли ўзбекистонлик йигит касалланиб ўлиб қолгани, жасади 45 кундан бери моргда ётгани ва уни олиб кетишга қариндошларининг иложи бўлмаётгани ҳақда маълум қилган эди. Кейинги хабарларга кўра¸ бошқа муҳожирлар йиғиб берган пул ëрдамида бу йигит жасади ўликхонадан чиқарилиб¸ Новосибирскда дафн этилган.


"У ëқда энди раҳбар ўзгармаса¸ бошқа нарса ўзгармайди"

Москвада ҳайдовчилик қилишини айтган бошқа бир меҳнат муҳожири Россиядаги ҳаётидан мамнун экани ва оиласига вақтида пул жўнатаётгани ҳақда гапиради.

- Ҳозир ишдаман. Москвада тўрт-беш йилдан бери шофëрлик қиламан. Келганимдан бери бир жойда ишлайман. Ëмон эмас. Раҳбарларнинг муомаласи яхши. Ойликни вақтида беради. Ҳозир қор ташиб ëтибмиз.

Озодлик: Россияда чет давлатдан келган фуқароларнинг ҳайдовчилик қилишини тақиқлаш тўғрисида қонун қабул қилинган эдику. Бу сизларга таъсир қилмадими?

- Четдан келганлар одам ташувчи транспорт ҳайдаши мумкин эмас. Энди микроавтобусларни ҳайдайдиганлар тожиклар¸ ўзбеклар. Қирғизлар камроқ. Уларнинг праваси бор. Бир хиллари правилани билмайди. Авария қилиб қўяди. Одамни кўп олади. Светофорда қизилда ўтиб кетади. Бизларники катта юк машиналари. Бизларга ҳали қаршилик йўқ.

Озодлик: Демак¸ четдан келганлар юк машина ҳайдаши мумкин.

- Юк машина¸ катта машиналар ҳайдайди¸ кранлар ҳайдаб юришибди. Бу ерда ГАИлар¸ бу ерда уларни ДПС дейди¸ тўхтатади. Ҳамма ҳужжат жойида бўлса¸ қўйиб юборади. Разрешение на работу ва бошқа керакли нарсалар жойида бўлса иши йўқ.

Озодлик: Бу ëғига нима қиласиз? Ҳайдовчилик қилиб юраверасизми ëки қайтасизми?

- Ҳар йил бир марта бориб келаман. Янги йилга 20 кунга жавоб беради. Борамиз¸ бола-чақани кўрамиз¸ тўйлар бўлса¸ ўтказамиз. Қишлоқдаги қари-қартайларни кўрамиз. Кейин яна қайтамиз. Ўтирсак ўтириб қоламиз. Мен ҳам бу ерга ноилож бўлгандан кейин келганманда. У ëқда КамАЗ ҳайдардим. Ўзбекистонда аҳвол кундан кунга орқага кетаяпти. Олдинга кетиш йўқ. Мен Ўзбекистоннинг аҳволини лойга ботиб қолган техникага таққослайман. Қийин¸ халқнинг аҳволи қийин. Уйга борганимда одамлар “Мени ҳам олиб кетинг¸ мени ҳам олиб кетинг” деб келаверади. Хўп деймиз. Иш топсак¸ чақириб жойлаштирганмиз. Ҳозир бир қанча одамлар ишлашаяпти. Ëмон эмас. Давлат корхонасини топиб¸ ҳаммасини тўғирлаб ишланглар деб қўйганмиз. Ишлашаяпти. Тўғри ҳар кимга ҳам ўзининг юрти азиз. У ëқда энди раҳбар ўзгармаса¸ бошқа нарса ўзгармайди. Биринчи раҳбар ўзгарса¸ ўзгариш бўлиши керак. бўлмаса¸ ўзгармайди¸ дейди Москвада меҳнат қилаëтган ўзбекистонлик муҳожир.


Тожикистондан фақат роғунчилар сим қоқмоқда...


Озодликка телефон қилганлар орасида тожикистонлик ўзбеклар ҳам анчагина. Улар Роғун ГЭСи қурилиши тарафдори эканини гапиришади.

- Биз Тожикистондан телефон қилаяпмиз ака. Яхшимисиз?

Озодлик: Раҳмат.

- Биз сизларнинг мухлисларингизмиз. Сўғд вилояти¸ Шаҳристон ноҳиясидан. Ҳозир қизиқ мавзулар кетаяптику. Мана Роғун масаласи. Биз ҳам сиëсатга озгина қизиқамизда.

Озодлик: Шу ҳақда сиз нима деб ўйлайсиз?

- Бизга энди Роғуннинг қурилгани яхшида.

Озодлик: Нимага?

- Сабаб Тожикистонда заҳиралар йўқ. Свет учун мажбур сувдан фойдаланиш керакда. Қурилмаса¸ Тожикистон орқада қолиб кетади.

Озодлик: Қўшни республикаларда бу экология мувозанатини бузади¸ деган фикрлар бор.

- Энди биз билмадик. Телевизорга чиқиб “Жаҳондан комиссия келиб текшириб кўрган. Яқинда Россиядан экспертларни олиб келдик. Улар фойдаси бор¸ зиëни йўқ” дейишди деб таъкидлашаяпти. Энди ҳар ҳолда бизларга бўлгани яхшида. Тожикистоннинг ўзининг бойлиги бўладида. Бизлар Тожикистонда яшовчи ўзбеклар. Бизнинг район чегарага яқин. Анчадан бери ëпилиб қолди чегара. Биз у ëққа ўта олмаймиз¸ улар бу ëққа кела олмайди. Ака-укалар у ëқда¸ бизлар бу ëқда. Сиëсат шунақа бўлгандан бери ажралиб қолганмизда. Катталарга инсоф берсин¸ дейди бу суҳбатдошимиз.


Шерали Жўраев қани?

Тожикистондан сим қоққан яна бир суҳбатдош таниқли ўзбек ҳофизи Шерали ҳақда маълумот беришимизни сўрайди.

- Озодликка телефон қилдимми мен?

Озодлик: Ҳа.

- Анави куни Ўзбекистон халқ артистлари билан мулоқот бўлдику. Мен ҳам Озодликнинг мухлисиман. Доим эшитиб келаман. Сизларда Шерали Жўраев билан алоқага чиқишнинг иложи йўқми? Шерали Жўраев билан мулоқот қилсангизлар. Бу инсон телевидениеда ҳам йўқолиб кетди. Запислари ҳам чиқмаяпти. Машҳур артистда бу. Бетакрор овоз соҳиби дейилган. Иложи бўлса, қаттиқ илтимос қилиб қоламанда сизлардан¸ дейди Тожикистондан қўнғироқ қилган тингловчимиз.

**************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!
XS
SM
MD
LG