Линклар

logo-print

Ироқ суннийлари сайловларда иштирок этади


Ироқ суннийларининг йирик сиёсий блоки 7 март куни ўтказиладиган парламент сайловларини бойкот қилмасликка қарор қилди.

Шанба куни Миллий мулоқот фронти сунний номзодларнинг парламент сайловидан четлаштирилгани боис ушбу сайловларга бойкот эълон қилган эди.

Бироқ Миллий мулоқот фронт раҳбари Солиқ ал-Мутлақ ўз партияси қарорини ўзгартирганини эълон қилди.

-Ал-Ироқия коалиция етакчилари ва биродарларимиз билан ўтказилган учрашувлар ҳамда ва тарафдорларимиз чақириқларидан сўнг Миллий мулоқот фронти Ал-Ироқия коалицияси билан сайловларда иштирок этишга қарор қилди, деди Солиқ ал-Мутлақ.
XS
SM
MD
LG