Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:59

Табиий офат Ҳаити иқтисодиётини адо қилди


Ҳаити президенти Рене Превал январ ойида содир бўлган кучли зилзила мамлакат ялпи ички маҳсулотининг қарийиб ярмини йўқ қилганини айтди.

Президент Ренега кўра, табиий офат натижасида 200 мингдан 300 минггача одам нобуд бўлган ва ялпи ички маҳсулотнинг 35 фоизидан 50 фоизига бўлган қисми йўқ бўлган.

Ҳаити президенти бу гапларни пойтахт Порт-О-Принс шаҳридаги БМТ-Бразилия ҳарбий базасида Бразилия президенти Луиз Инасио Лула да Силва билан учрашув пайтида айтди.

Айни пайтда Ҳаити президенти Рене Превал халқаро ҳамжамиятни Ҳаитининг қарзларидан воз кечишга чақирди.
XS
SM
MD
LG