Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:22

Ливия раҳбари Швейцарияга қарши жиҳодга чақирди


Муаммар Каддафининг бу чақириғига Швейцарияда масжид миноралари қуриш таъқиқлангани сабаб бўлди.

Шунингдек, Каддафи Швейцарияда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга бойкот эълон қилиш ҳамда Швейцария самолётлари ва кемаларининг мусулмон давлатлари аэропортлари ва портларидан фойда-ланишини таъқиқлашга даъват қилди.

Швейцария Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Ларс Кнухел Ливия раҳбари Муаммар Каддафининг баёнотини шарҳлашдан бош тортди.

Ноябр ойида ўтказилган референдумда Швейцария фуқароларининг аксари мамлакатда масжид миноралари қуришни таъқиқлаш ҳақида Конституцияга тузатиш киритиш таклифини ёқлаб овоз берди.

Швейцария ва хориждаги мусулмонлар референдумни Исломга қарши дея бахолади.

Бизнес гуруҳлар эса бу мусулмонлар билан муносабатларга путур етказиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG