Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:01

Туркияда икки ҳарбий озод қилинди


Туркияда давлат тўнтариши уринишига алоқадорликда гумонланиб қўлга олинган собиқ ҳарбий ҳаво кучлари ва флот қўмондони прокурорлар томонидан сўроқ қилгандан кейин ҳибсдан озод қилинди.

Туркия президенти Абдулла Гул, Бош вазир Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва армия Бош штаби бошлиғи Илкер Басбуг давлат тўнтариши хусусида юзага келган зиддият “конституция доирасида” ҳал этилиши кераклигини айтганидан кейин зобитлар озод қилинган.

Исломий қарашдаги ҳукуматни 2003 йилда ҳокимиятдан ағдаришни режалаганлик иддаоси билан ўнлаб ҳарбий зобит 23 феврал куни ҳибсга олинган.

Айблов эълон қилиниб қўлга олинган 20 нафар шахс орасида 5 адмирал ва 3 нафар генерал ҳам бор.
XS
SM
MD
LG