Линклар

Қирғизистонда норозилик акцияси ўтказилди


Қирғизистоннинг Норин шаҳри марказий паркида 600га яқин фуқаро электр нархи ошганига норозилик намойиши уюштирилди.

Улар ҳукумат ва парламентдан электр нархи пасайтирилишини талаб қилдилар.

Намойишчилар бу талаб бажарилиши учун ҳукуматга 10 кун муҳлат берди.

Норин ҳокими Алмаз Кулматов норозилик қатнашчилари билан учрашиб улар талабини Бишкекка етказишни ваъда қилди.

Қирғизистон милицияси намойиш ўтказилаётган жойни ўраб олди аммо воқеа жараёнига аралашмади.
XS
SM
MD
LG