Линклар

logo-print

Ўзбекистон элчиси Япония императори билан учрашди


Ўзбекистоннинг Япониядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ҳамидулла Караматов Япония Императори Акихитога ишонч ёрлиқларини топширди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига асосланиб Регнум ахборот агентлиги хабар қилди.

Манбага кўра, мулоқот чоғида Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасидаги алоқаларнинг ҳозирги аҳволи, шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданият, гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинган.

Япония императори Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиришга қизиқиш билдирди.
XS
SM
MD
LG