Линклар

logo-print

Кобулда яна портлаш содир этилди


Афғонистон полицияси портлаш Кобулдаги меҳмонхона яқинида амалга оширилганини айтди.

Ройтер ахборот агентлиги минтақада отишма овози ҳам эшитилганини хабар қилди.

Полиция расмийсига асосланиб Ассосиэйтед пресс ахборот агентлиги воқеа содир бўлган жойга полиция ходимлари етиб келганини билдирди.

Бу бир ойдан ортиқ вақтдан бери Афғонистон пойтахтида амалга оширилган биринчи портлаш.

18 январ куни худкуш кимсалар ва қуролли гуруҳ Кобулдаги ҳукумат биносига қарши амалга оширган портлашда 12 киши, жумладан ҳужум қилган жанггарилардан етти нафар ўлган.
XS
SM
MD
LG