Линклар

Генерал Толимир устидан судлов бошланди


Собиқ Югославия бўйича Ҳаага халқаро жиноят судида бугун Босния серблари собиқ генерали Здравко Толимир устидан судлов бошланди.

61 ëшга кирган Толимир Сребреница ва Зепа шаҳарларида 1995 йилнинг июлидан ноябригача бўлган вақт орасида босниялик мусулмонларни оммавий қатл қилишда иштирок этиш, яъни геноцид ва инсониятга қарши жиноятлар содир этганликда айбланмоқда.

Айблов хулосасида ёзилишича, собиқ генерал Толимир Болқондаги уруш чоғида 1700 нафардан зиёд мусулмонни йўқ қилган қисмга қўмондонлик қилган.

Здравко Толимир ҳарбий жиноятлар содир этганликда айбланиб Ҳаагада сақланаётган собиқ югославияликлардан сўнггисидир.
XS
SM
MD
LG