Линклар

logo-print

Германия Афғонистонга қўшимча аскар юборади


Германия парламенти бугун Афғонистонга қўшимча 850 аскар юбориш ва мамлакат ҳарбийларининг бу ердаги миссияси муддатини яна бир йилга узайтириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Шу кунда Афғонистонда қарийб 4500 нафар германиялик ҳарбий хизматчи мавжуд бўлиб, улар асосан мамлакат шимолида жойлаштирилган.

Бугун қабул қилинган қарорга биноан германиялик ҳарбийларнинг Афғонистондаги ҳозирлик муддати 2011 йил феврали охирида тугайди.

НАТО етакчилигидаги халқаро кучлар таркибида Германия ҳарбий контингенти сони жиҳатидан АҚШ ва Британия контингентларидан кейин учинчи ўринда туради.
XS
SM
MD
LG