Линклар

Италия курд жанггарилари устозларини изламоқда


Италия полицияси курд жанггариларини тайёргарликдан ўтказиш билан шуғулланувчи халқаро гуруҳ аъзоларини қўлга олишга оид 11та ордер берди.

Хабарларга қараганда, Италия шимолидаги Венеция шаҳрида бошланган операция давомида Туркиянинг 10 нафар ва Италиянинг 1 фуқаросини қўлга олиш режалаштирилган.

Бундай операциялар Франция, Бельгия, Германия ва Ҳолландияда ўтказилмоқда.

Туркиядаги айирмачи Курд ишчилар партияси етакчиларидан бири Ҳасан Адирнинг Голландияда январ ойида ҳибсга олингани пайшанба куни маълум бўлди.
XS
SM
MD
LG