Линклар

Эркин микрофон - Обид Асомов ҳам тақиқландими?

  • Абдулла Искандар

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

Шу кунларда Тошкентда шунақа гап-сўзлар юрибди¸ дейди Озодликка сим қоққанлардан бири.

Обид Асомов лицензиядан маҳрум бўлдими?

Бизга Тошкентдан қўнғироқ қилган илк суҳбатдошни шу савол жавоби қизиқтирмоқда.

- Ало¸ ассалому алайкум.

Озодлик: Ассалому алайкум. Яхшимисиз? Соғликларингиз яхшими? Нима гаплар?

- Раҳмат. Сизларга бир мурожаатимиз бор эди. Мен Обид Асомов тўғрисида бир миш-мишлар эшитдим. Лицензияси олиб қўйилибди¸ деб эшитдим.

Озодлик: Қаердан эшитдингиз?

- Одамлар шунақа дейишди. Ўша миш-миш қанчалик тўғри ëки нотўғри эканлигини суриштириб кўрасизларми демоқчи эдим.

Озодлик: Ўзингиз қаердан бўласиз?

- Мен нукусликман.

Озодлик: Ҳозир Тошкентдамисиз?

- Ҳа.

Озодлик: Бу гапни кимлар айтаяпти?

- Энди одамлар айтишдида. Кўча-кўйда “Шунақа. Телевизорда ҳозир кўрсатишмаяпти. Рост бўлса керак” дейишди.

Озодлик: Кузатаяпсизми? Телевизорда чиқаяптими ўзи?

- Охирги пайтларда йўқ. Чунки охирги пайтларда кўрмай қўйдим уни.

Озодлик: Концертларда бошловчилик қилмаяптими?

- Яқинда Озодбек Назарбековнинг концерти. Шу концертга меҳмон сифатида чақирилибди¸ деб эшитиб қолдим. Қанчалик тўғри ëки нотўғри билмадим. Ундан олдин шунақа дейишди. Мен лицензияси қайтиб берилгандир деб ўйладим.

Озодлик: Обид Асомов дуч келаëтган муаммолар нима билан боғлиқ деб ўйлайсиз?

- Мен бунинг аниғини билмайман. Россияда концертлар қўйиб келганку. Ўшанда нимадир деганми энди. Ким билади. Мен буни тўлиқ билмайман. Шунақа деб эшитганимни сизларга айтмоқчи эдимда.

Озодлик: Обид Асомов ҳақида сизнинг фикрингиз қандай?

- Уларнинг ижодига мен ҳақиқатан яхши қарайман. Халқни қизиқтира олади¸ кулдира олади. Россиядаги томошабинларни ҳам кулдира олиш қобилиятига эга деб ўйлайман. Абдулла ака¸ сизмисиз ўзи?

Озодлик: Ҳа¸ мен Абдулла Искандарман.

- Ҳозирги пайтда Хайрулла Ҳамидов ҳақида маълумот бериб турибсизлар. Сизларга катта миннатдорчилик билдираман. Агар сизлар бўлмаганларингда¸ биз бу ҳақда маълумот ололмаган бўлардик¸ дейди нукуслик суҳбатдошимиз.


Қўқон жаннат эмас

Қўқондан гудок қолдирган рақамга қўнғироқ қилганимизда¸ кутиб ўтиришган экан Озодликдан телефон бўлади деб.

Озодлик: Ассалому алайкум. Яхшимисиз? Соғликларингиз яхшими?

- Ўзингиз ҳам яхшимисиз? Ҳозир мен дадамга олиб кириб берай. Тўхтаб туринг.

Озодлик: Хўп.

- Дада телефонга. Абдулла Искандар.

- Иеее¸ Абдулла Искандар. Соғлик яхшими?

Озодлик: Раҳмат яхши. Ўзингиз яхшимисиз?

- Алҳамдуллилоҳ ¸Худога шукур.

Озодлик: Телефон қилган экансизлар. Нима гаплар?

- Нима гаплар? Қайси гапларни гапирайин? Дард кўп¸ алам кўп.

Озодлик: Бир бошидан гапираверинг.

- Вой гапираман десам гап кўпда. Қайси бирини айтай? Ҳозиргина чироқ ўчди. На сув бор¸ на газ бор. Ўтирибмиз ит ëтиш¸ мирза туриш қилиб. Шуни айтайми ëки бўлмаса ноҳақликларни гапирайми? Қайси бирини гапиришга ҳам ҳайронман.

Озодлик: Ноҳақликларни гапиринг.

- Беш йилдан буëн бу қишлоқ ўлгурга газ келмайди. Бормаган жойимиз қолмади. 410 метр трубамиз йўқолган иккита хўжайиннинг ўртасида. Прокуратурага ëзиб берсак ҳам ҳал бўлмади. Ўтирибмиз шу. Мен Қўқонданманда.

Озодлик: Қўқонда аҳвол ëмонми?

- Ҳалиги қўқонлик айтгандай жаннат эмас. Биттаси “Қўқон бу жаннат” деб айтдику¸ дейди қўқонлик суҳбатдошимиз.


Ўзбек аëли хор бўлди

"Ўзбек хотинлари мужассами иффат, мужассами латофат, мужассами ор". Ғафур Ғуломнинг бу мисралари бугун киноядай эшитилмоқда¸ дейди Москвада эркаклар туалетини эркаклар кўзи ўнгида тозалаëтган ўзбек аëлини кўриб орланган навбатдаги суҳбатдошимиз.

- Ўзбекистонликлар хўр бўлаяптида. Шу муаммоларни бир кўтариш керакми нима қилиш керак. Энди ҳар хил эшиттиришлар бўлаяпти. Ҳамма яхши яшаяпмиз дейди. Где то уч-тўрт миллион аҳоли ташқарида ишлаëтган бўлса¸ битта-иккита яхши яшаяпмиз деяëтганларнинг овозини эшитиб бизнинг жаҳлимиз чиқади. Мен Озодликни 15 йилдан бери эшитаман.

Озодлик: Яхши яшаймиз¸ деб ким гапирибди?

- Уч кун олдин биттаси айтаяптида. Ҳайрон қолдим.

Озодлик: Аëл кишимиди?

- Ҳа.

Озодлик: Яхши яшаган одам яхши яшайман дейдида.

- Яхши яшаëтган бўлса¸ қанча аҳоли¸ мана ҳозир Россиянинг қишлоқларига борсангиз¸ кўча тозалаëтган ўзбек. Туалетга қараб турган ўзбек аëл. Любой магазинга кирсангиз¸ пол артаëтган ўзбек аëл.

Озодлик: Сиз айтаëтган аëлнинг эри милицияхонада ишласа¸ ҳовли-жой қилиб берган бўлса¸ шуни яхши деб айтаëтгандирда.

- Мен ҳам унга қарши эмасман. Жуда қизиқда. Мана мен ҳозир кўчада турибман. Магазинга кетаяпман. Олдимиздаги битта магазинда битта ўзбек аëли пол артиб туради.

Озодлик: Меҳнат муҳожирлигидаги ўзбек аëллари Россияда яна нима қилаяпти?

- Любой метронинг олдида туалетлар бор. Кабина туалетлар. Ўшани ҳам қараб ўтирадиган ўзбек. Бир кириб чиқиш 15 рубл. Нимасини айтасиз энди¸ дейди Москвадан қўнғироқ қилган суҳбатдошимиз.


Мардикорга ким пенсия беради¸

деб савол қўйди Петербургдан сим қоққан элдошимиз.

- Абдулла ака.

Озодлик: Эшитаман.

- Мен битта савол бермоқчи эдим. Мана ҳозир Россияда болалар ишлашаяпти. Буларнинг ичида ҳам кимдир қарийди¸ кимдир 30 га кирмай ўлиб кетади. Пенсия деган нарса бўлади. Меҳнат дафтарчаси деган нарса буларнинг ҳеч бирида йўқ. Катта бўлгандан кейин буларга пенсия нима бўларкан?

Озодлик: Мен билмайман буни. Сиз бошқа жойлардан сўраб кўрмадингизми?

- Кимдан сўрайман мен? Сўрайдиган одамнинг ўзи йўқку. Сизлар энди сиëсатчи одамсизлар¸ журналистсизлар. Шуни бир сўраб-суриштириб халққа¸ ëшларга етказмайсизларми?

Озодлик: Сиз ўзингиз неча ëшдасиз?

- 27 ëшдаман.

Озодлик: Қаерда ишлайсиз?

- Санкт Петербургда. Биз бу ерда қонуний ишлаймиз. Фирмага оформлят қилинганмиз. Меҳнат дафтарчаси ëзилган тақдирда ҳам¸ менинг ўзимнинг фикримча¸ Россиядан эртага Ўзбекистонга борганимиздан кейин пенсия ëшига етганимизда пенсия талаб қилсак¸ “Сен Россияда ишлагансанку. Ўзбекистонга хизмат қилиб қўйибсанми?” деса. Барибир кимдир ҳозир пенсия билан яшаяптида. Ҳозирги замонда кўраяпман мен кўзим билан. Ҳозирги замоннинг болалари пенсия ëшига кирганда пенсиядан ҳам маҳрум бўлиб¸ шу номига бўлса ҳам ўйлашганмикан Россияга чиқариб юборишга чиқариб юбориб. Шунга сизларга телефон қилган эдим. Мен сизларни ҳар куни интернетда эшитаман¸ дейди Санкт Петербургдан телефон қилган суҳбатдошимиз.

****************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG