Линклар

Туркия полицияси Тарканни ҳибсга олди


Истанбулдан олинган хабарларга қараганда, машҳур поп-юлдуз Таркан гиёҳванд моддалар сақлаганлик ҳамда наркотикфурушлар билан алоқа қилганликда гумон қилиниб қўлга олинган.

Хабарларда айтилишича, Тарканнинг Истанбул яқинидаги Ўмерли шаҳарчасида жойлашган уйидан наркотик модда топилган.

Қўшиқчининг айнан қаерда қўлга олингани тўғрисида аниқ хабар йўқ.

Туркия ва Европа мамлакатларидаги энг машҳур ижрочилар рўйхатининг тепасидан бир неча йилдан буён тушмай келаётган Тарканни Марказий Осиёда ҳам яхши танийдилар.

Туркиянинг ўзидагина Тарканнинг дисклари миллионлаб нусхада сотилган.
XS
SM
MD
LG