Линклар

Вашингтон Теҳрон айбловларини рад этди


Вашингтон сунний мазҳабидаги Жундуллоҳ партизан гуруҳини АҚШ қўллаб-қувватлаётгани ҳақидаги Эроннинг айбловини рад қилди.

Эрон Разведка вазири Ҳайдар Мослиҳий Жундуллоҳ раҳбари Абдумалик Ригий Эрон хавфсизлик кучлари томонидан ҳибсга олинишидан 24 соат олдин АҚШ базасида бўлганини айтди.

АҚШ давлат департаменти матбуот вакили Жон Салливан Фардо радиосига мухбири билан суҳбатда Эрон айбловини рад қилди.

- Жундуллоҳга ёки Эрондаги ҳар қандай терроризмга АҚШнинг алоқадор экани ҳақидаги иддаолар “абсурд”. АҚШ дунё бўйлаб аксил террор амалиётлари олиб бормоқда. АҚШ ҳеч қаерда террорчилик фаолиятини қўллаб-қувватламайди. Бундай фаолиятга АҚШнинг алоқадорлигини иддао қилиш кулгили ҳол, деди Давлат департменти расмийси.

Жундуллоҳ 18 октябр куни 40 киши, жумладан 15 нафар Эрон инқилоб посбонлари нобуд бўлган бомба ҳужуми учун масъулиятни ўз зиммасига олган.
XS
SM
MD
LG