Линклар

БМТ ва ЕИ Қаддафийни танқид қилмоқда


БМТ ва Европа иттифоқи Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийнинг Швейцарияга қарши жиҳодга чақириғини танқид қилмоқда.

Муаммар Каддафийнинг бу чақириғига Швейцарияда масжид миноралари қуриш тақиқлангани сабаб бўлди.

Шунингдек, Каддафий Швейцарияда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга бойкот эълон қилиш ҳамда Швейцария самолётлари ва кемаларининг мусулмон давлатлари аэропортлари ва портларидан фойдаланишини тақиқлашга даъват қилди.

БМТ масъул вакили Сергей Оржоникидзе давлат бошлиғининг бундай чақириқларни "қабул қилиб бўлмайдиган" чақириқ, деб атади.

Европа иттифоқи ташқи ишлар комиссарлигининг Брюсселдаги идораси эса, Ливия раҳбари чақириғини "ноўрин", деб баҳолади.

Ноябр ойида ўтказилган референдумда Швейцария фуқароларининг аксари мамлакатда масжид миноралари қуришни тақиқлаш ҳақида Конституцияга тузатиш киритиш таклифини ёқлаб овоз берган эди.
XS
SM
MD
LG