Линклар

Чилида кучли зилзила рўй берди


Чили қирғоқлари яқинида рўй берган кучли зилзила оқибатида, дастлабки маълумотларга кўра, 17 киши нобуд бўлган.

АҚШ Сейсмология марказига кўра, зилзила кучи Рихтер ўлчови бўйича 8.8 баллни ташкил қилган ва зилзила эпицентри мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри ҳисобланган Консепсиондан тахминан 117 км. узоқликда жойлашган.

Хабарларга кўра, ер силкиниши Чили пойтахти Сантяго шаҳрида ҳам сезилган. Кўплаб биноларнинг қулагани, алоқа ва электр тармоқларига шикаст етказилгани хабар қилинди. Талафотлар сонининг янада ортиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Ер силкиниши, айтилишича, қўшни Аргентинада ҳам кузатилган.

Айни пайтда АҚШ расмийлари Чили ва Перуда цунами рўй бериши хавфи ҳақида огоҳлантирмоқдалар.
XS
SM
MD
LG