Линклар

Греция Бош вазири Меркел ва Обама билан учрашади


Греция Бош вазири Жорж Папандреу мамлакатнинг қарзи билан боғлиқ бўҳронни ҳал қилиш мақсадида яқин келажакда АҚШ ва Германия етакчилари билан учрашиш режасини ошкор қилди.

Хабарларга кўра, Греция Бош вазири 5 март куни Берлинда Германия канцлери Ангела Меркел ва 9 март куни Вашингтонда АҚШ президенти Барак Обама билан учрашади.

Расмийларнинг билдиришича, жума куни Ангела Меркел, Барак Обама ва Буюк Британия Бош вазири Гордон Браун телефон орқали Грециядаги иқтисодий бўҳрон юзасидан фикр алмашганлар.

Жума куни Греция Бош вазири Жорж Папандреу ҳам Афинада Германиянинг йирик Deutsche Bank раҳбари билан учрашиб, мамлакат иқтисодини жонлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Грециядаги молиявий бўҳрон туфайли Европанинг пул бирлиги евро ҳам жаҳон бозорида бир оз ўз мавқеини йўқотди.

XS
SM
MD
LG