Линклар

Иванов НАТОни танқид қилди


Россиянинг Наркотикларни назорат қилиш бўйича федерал агентлиги раҳбари Виктор Иванов Афғонистонда наркотикларга қарши самарали кураш олиб бормаётгани учун НАТОни кескин танқид қилди.

Иванов фикрича, НАТО бошчилигидаги халқаро кучлар Толибларга алоқаси бўлган кўкнори етиштирувчи фермерларнигина таъқиб қилиб келмоқда.

-НАТО кучлари озчиликни ташкил қилувчи бу каби фермерларга қарши амалиётлар ўтказиб келмоқда, кўкнори етиштирувчи қолган 99 фоиз фермерларга қарши кураш масъулияти эса маҳаллий кучлар зиммасига юклатилмоқда,-деди, жумладан, Виктор Иванов.

Афғонистон героин ишлаб чиқариш бўйича жаҳонда биринчи ўринда туради.

Россия расмийларига кўра, айнан афғон героини Россия наркотиклар бозорининг 90 фоизини ташкил қилади.
XS
SM
MD
LG