Линклар

logo-print

Таркан наркотик истеъмол қилганини тан олди


Жума куни Туркия полицияси томонидан ҳибсга олинган таниқли хонанда Таркан кокаин истеъмол қилганини тан олди.

Озодликнинг Туркиядаги муҳбирига кўра, Таркан наркотик истеъмол қилганига иқрор бўлган бўлса-да, Истанбулдаги ҳашаматли уйида топилган наркотиклар унга тегишли эканини инкор қилган.

Туркия маҳкамаси вакилига кўра, ярим йил давомида наркотик ноқонуний савдоси билан шуғулланувчи шахслар ортидан олиб борилган текширув жараёнида Таркан ҳам полиция назорати остига тушган. Унинг вилласидан тўққиз грамм наша топилган.

Аниқланишича, таниқли хонанда наркотик сотувчилардан бир неча бор наркотик моддалари сотиб олган.

Санъаткор эса мусодара қилинган наша унинг ҳайдовчисига тегишли эканини билдирган.

Яқин кунлар ичида Тарканга наркотик моддаларини сақлаш ва истеъмол қилиш айби қўйилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG