Линклар

logo-print

Покистон шимолида кучли зилзила рўй берди


Мазкур табиий офатдан кўрилган талафот ва вайронагарчиликлар ҳақида ҳозирча хабар тарқатилмади.

Покистон расмийларининг билдиришича, Рихтер ўлчови бўйича 6.2 баллни ташкил қилган зилзила эпицентри қўшни Афғонистоннинг Ҳиндикуш тоғларида бўлган.

Ер силкиниши, айтилишича, пойтахт Исломобод ва унга туташ туманларда ҳам сезилган.

Покистоннинг Кашмир минтақасида 2005 йилнинг октябр ойида рўй берган кучли зилзила оқибатида 70 мингдан ортиқ фуқаро нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG