Линклар

Жундуллоҳга янги етакчи тайинланди


Эрон жанубий-шарқида фаолият юритадиган Жундуллоҳ гуруҳи ўзига янги раҳбар тайинлаганини эълон қилди.

Гуруҳ сайтида эълон қилинган баёнотда айтилишича, Ал-Ҳаж Муҳаммад Дҳаир Балуч гуруҳнинг янги раҳбари этиб тайинланган.

Эрондаги суннийлар ҳақ-ҳуқуқлари учун кураш олиб бораётганини иддао қилувчи Жундуллоҳ гуруҳи етакчиси Абдулмалик Риги ўтган ҳафта Эрон хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳибсга олинган эди.

Жундуллоҳ гуруҳи, шунингдек, бугунги баёнотида Эрон расмийларига қарши ўз курашини давом эттиражаги хусусида билдирган.
XS
SM
MD
LG