Линклар

Ҳилмандда тинч аҳоли вакиллари нобуд бўлди


Афғонистоннинг Ҳилманд вилоятида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида тинч аҳоли вакилларидан 11 киши нобуд бўлди.

Вилоят ҳокими матбуот вакилига кўра, нобуд бўлганлар орасида аёллар ва ёш болалалар ҳам бор.

Ҳилманд вилоятининг Маржоҳ шаҳри ва Над Али туманида халқаро кучларнинг минглаб аскари 13 февралдан буён жангариларга қарши кенг кўламли амалиётлар ўтказиб келмоқда.

Шанба куни АҚШ расмийларидан бири Маржоҳ шаҳри толиблардан тозалаб бўлинганини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG