Линклар

logo-print

Чилида зилзиладан 708 одам ҳалок бўлган


Чили президенти Мишел Бачелет мамлакатда шанба куни рўй берган зилзиладан 708 одам ҳалок бўлгани ва бу сон ўсиши мумкинлигини айтди.

Зилзила эпимаркази пойтахт Сантягодан 300 чақирим узоқликда бўлган. Зилзила оқибатида денгиз сатҳи кўтарилгани ва цунами юзага келгани билдирилган, бироқ унинг кўлами борасида тафсилотлар берилмаган.

Зилзила қўшни Аргентинанинг тоғларида ҳам сезилган. Мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри Консепсион ҳокимига кўра, юздан ортиқ киши шанба кунги зилзиладан сўнг қулаган қўп қаватли бино вайроналари остида қолмоқда ва айни пайтда у ерда қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Минглаб одам ўз уйларини ташлаб чиққан ва зилзила қайталаши хавфи боис улар куну тунни ташқарида ўтказмоқда.

- Мен ва яна 12 нафар қўшним кўчада қолдик. Учинчи қаватда яшар эдик. Зилзила уйимизни зир титратди.
Қайтишга қўрқаяпмиз, дейди сантияголиклардан бири.

Бу мамлакатда охирги 25 йил ичида юз бераётган энг қаттиқ ер силкинишидир. Зилзила кучи деярли тўққиз баллни ташкил қилган.
XS
SM
MD
LG