Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:05

Обама Канада бош вазирига пиво ютқазди


АҚШ президенти Барак Обама Канада бош вазири Стивен Харперга бир яшчик пиво ютқазди.

Ванкуверда ўтаётган қишки олимпияда ўйинларида АҚШ ва Канада ўртасида олтин медал учун хоккей мусобақаси 2:3 ҳисобида Канада фойдасига ҳал бўлди.

Ўйин олдидан Обама ва Херпер ўз терма жамоалари ютади, деган ишончда бир яшчик пиводан гаров ўйнашган эди.

Шундай қилиб, қишки олимпияданинг хоккей бўйича мусобақаларида Канада олтин, АҚШ эса кумуш медалини қўлга киритди. Финляндия Словакия жамоаси устидан ғалаба қозониб, бронза медалига сазовор бўлди.
XS
SM
MD
LG