Линклар

Медведев Францияга сафарини бошлади


Россия президенти Дмитрий Медведев Францияга уч кунлик сафарини бошламоқда.

Елисей саройида Франция президенти Николя Саркози билан музокаралар чоғида давлатлар ўртасидаги иқтисодий, сиёсий ва маданий соҳалардаги ҳамкорликни кучайтириш, энергетика ва ҳарбий соҳадаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Бу йил Францияда "Россия йили" деб, Россияда эса "Франция йили" деб эълон қилинган.

Шунингдек, Франция яқинда ўзининг вертолёт ташувчи "Мистрал" ҳарбий кемасини Россияга сотишга розилик берган эди. Россия ва Франция ўртасидаги бу келишув борасида Грузия ва Болтиқбўйи давлатлари хавотир билдирган.
XS
SM
MD
LG