Линклар

logo-print

Тошкентда тиббиётчилар анжумани иш бошлади


Фавқулодда вазиятлар чоғида жабрланувчиларга тезкор тиббий ва психологик кўмак кўрсатиш муаммолари ҳам Тошкент анжумани иштирокчиларининг диққат марказида бўлади.

Фавқулодда вазиятлар чоғида жабрланувчиларга тезкор тиббий ва психологик кўмак кўрсатиш муаммолари ҳам Тошкент анжумани иштирокчиларининг диққат марказида бўлади.

1 март куни бошланган саломатлик хавфсизлигини таъминлаш бўйича халқаро конференцияда Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон, Германия ва АҚШдан келган мутахассислар қатнашмоқда.

Регнум ахборот агентлигининг Тошкентдаги АҚШ элчихонаси матбуот хизмати масъулларига таяниб хабар қилишича, анжуманга тезкор тиббиёт ва табиий офатлар чоғидаги тиббиёт, ҳарбий бўлинмалардаги профилактик тиббиёт ва ижтимоий соғлиқни сақлаш соҳасидаги етакчи ҳарбий ва фуқаровий экспертлар таклиф қилинган.

Бу галги анжуманда ҳарбий бўлинмалардаги профилактик тадбирлар – шахсий таркиб соғлиғини сақлаш; тезкор тиббий ёрдам билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш ва фавқулодда вазиятларда психик саломатликни сақлашни таъминлаш, шунингдек, тумов каби янги пайдо бўлган юқумли касалликларга қарши кураш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилиши айтилмоқда.

АҚШ Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати вакилларига кўра, конференцияда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг халқаро тиббий-cанитария қоидалари, илғор тажрибаларни ҳамда халқаро тиббий-cанитария қоидаларини амалга оширишда пайдо бўладиган муаммоларни ўрганишга алоҳида эътибор қаратилади.

Халқаро конференция Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари, АҚШ Марказий қўмондонлиги тиббий бошқармаси ҳамда Хавфсизлик масалалари бўйича Европа тадқиқот маркази томонидан уюштирилган.

Тиббиётчилар халқаро анжумани 4 мартгача давом этади
XS
SM
MD
LG