Линклар

Тожикистонда КХШТ қуролли кучлари раҳбарлари учрашди


Коллектив хавфсизлик шартнома ташкилоти аъзоларининг Қайроққум шаҳрида бўлиб ўтган учрашувида Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон қуролли кучлари раҳбарлари иштирок этдилар. Уч кун давом этган мулоқотлар ёпиқ эшиклар ортида ўтди.

ҚХШТ Бирлашган штаби раҳбари генерал-майор Владимир Устиновнинг сўзларига кўра, мазкур ташкилот аъзолари бўлажак машқларнинг ўтказилиши шартлари ва вақти ҳақида келишиб олганлар.

Коллектив хавфсизлик шартнома ташкилоти қошида тузилган Тезкор коллектив кучларнинг иккинчи ҳарбий машқлари, учрашув иштирокчилари қарорига кўра, Сўғд вилоятида ўтказиладиган бўлди.

Машқлар жорий йил апрел ойида ўн кун давомида ўтказилади. Тезкор коллектив кучлар таркибига кириш учун қатор шартлар қўйган Ўзбекистон томони бу учрашувда ҳам қатнашмади.
XS
SM
MD
LG