Линклар

Россия-Грузия чегарасидаги пунк очилди


Грузиянинг Россия билан чегасида бундан уч йил аввал ёпилган “Верхний Ларс” чегара-назорат пункти қайта очилди.

“Верхний Ларс” чегара назорат пунктига элтувчи йўл ўз мустақиллигини эълон қилган Грузиянинг икки айирмачи ўлкаси Жанубий Осетия ва Абхазия ҳудудидан ўтмайди ва ушбу йўл Грузияни тўғридан-тўғри Россия билан боғлайди.

Грузия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, чегара назорат пункти орқали фуқаролар, енгил ва юк машиналари ўтиши мумкин, бироқ Грузия ҳудудига кириш учун Россия фуқароларидан виза талаб қилинади. Маълум бўлишича, чегара пунктида виза берилмайди.

- Бир неча йиллар давомида ёпиқ бўлган Даналидаги назорат пункти эндиликда очилди. Қўшимча қилмоқчиманки, Россия-Грузия чегарасини ёпиш фақат бир томоннинг қарори бўлган, Грузия томони чегарани тўлиқ очишга ҳар доим тайёр бўлган. Чегарадан барча турдаги машиналар ўтиши мумкин. Бироқ иқлим шароити оғирлиги туфайли катта юк машиналари ва 30 кишидан ортиқ одамни ташувчи автобуслар чегарадан ўтказилмайди, деди Тблиси ва минтақа полицияси бошқармаси раҳбари Жорж Гегечкори.
XS
SM
MD
LG