Линклар

Ўзбекистонда суд мавсуми давом этмоқда


Ўзбекистон мустақил инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳига кўра, шу кунларда Ўзбекистонда 200га яқин фуқаро Ислом Каримов етакчилигидаги ҳукуматни ағдаришга уриниш айби билан суд қилинмоқда.

Ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов сўзларига кўра, ушбу шахслардан аксари, шунингдек Анвар қори Турсунов ҳаётига қасд қилганлик ва Ички ишлар вазирлиги расмийси Ҳасан Асадовни ўлдирганликда айбланмоқда.

Айни пайтда Ўзбекистоннинг турли вилоятларида Тошкентдаги қотиллик ва суиқасдга уриниш билан боғлиқ равишда ҳибсга олинган юзлаб шахслар устидан маҳкама жараёнлари давом этмоқда.

Суръат Икромовнинг Озодлик радиосига айтишича, 26 феврал куни Чирчиқ шаҳрида ўтаётган ана шундай маҳкамаларнинг бирида давлат айбловчиси 15 нафар судланувчининг ҳар бирига 15 йилдан 20 йилгача жазо муддати белгилашни сўраган. Суд ҳукмининг келаси ҳафта давомида эълон қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG