Линклар

logo-print

Янукович ЕИ етакчилари билан учрашди


- Европа билан интеграциялашув Украинанинг ташқи сиёсатидаги бирламчи вазифалардан биридир, дея баёнот берди Украинанинг янги президенти Виктор Янукович.

Ўтган ҳафта Украина президенти сифатида қасамёдга келтирилган Януковичнинг ушбу баёноти бугун Брюсселда ЕИ етакчилари билан ўтказилган сўзлашувлардан сўнг янгради.

Европа комиссияси президенти Хосе Мануэл Баррузо билан бўлиб ўтган сўзлашувлардан сўнг журналистларга гапирган Янукович Украина мамлакат ҳудуди орқали Европага ўтаётган Россия газининг узлуксиз ва хавфсиз транзитига кафолат беришини билдирди.

Жорий ҳафта якунида эса Украина президенти Москвага бориб, Россия президенти Дмитрий Медведев билан учрашишни режалаган.

Ўтган ҳафта Украина янги президенти сифатида қасамёдга келтирилган Янукович ЕИ ва Россия билан тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш иштиёқида эканини билдирди.
XS
SM
MD
LG