Линклар

Имомали Раҳмон партияси сайловда ғолиб чиқди


Тожикистон Марказий сайлов комиссиясига кўра, президент Имомали Раҳмон етакчилигидаги Халқ демократик партияси якшанба кунги парламент сайловларида 71.7 фоиз овозларни қўлга киритган.

Марказий сайлов комиссияси вакилларининг билдиришича, мухолифатдаги Ислом Уйғониш партияси ҳамда ҳукумат тарафдори бўлган Коммунистлар партияси вакиллари ҳам 63 ўринли парламентга сайланишга муваффақ бўлган.

Айни пайтда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти якшанба кунги сайловларни кескин танқид қилди. ЕХҲТ парламент ассамблеяси вице-президенти Пиа Крисмас-Моллернинг бугун эълон қилинган баёнотида айтилишича, Тожикистондаги парламент сайловлари фундаментал демократик тамойилларга зид тарзда ўтказилган.

Ғарблик кузатувчилар Тожикистондаги бундан олдинги сайловларни ҳам эркин ва адолатли сайлов сифатида тан олган эмас.
XS
SM
MD
LG