Линклар

logo-print

Каражич айбларни рад қилмоқда


Босния серблари собиқ етакчиси Радован Каражич Ҳаага халқаро трибуналида собиқ Югославия уруши чоғида серблар ўзларини фундаменталист мусулмонлардан ҳимоя қилганларини билдирди.

Ўзи устидан қайта бошланган маҳкамада Радован Каражич Босния уруши серблар учун “ҳақ ва шараф иши” бўлган, дея таъкидлади.

-Мен ўз халқим ва унинг ишларини ҳимоя қиламан, зеро бу сербларнинг ҳақ ва шара ишидир, шунинг учун ҳам мен ўзимни ва халқимни ҳимоя қила оламан¸ деди Каражич.

Босния серблари собиқ етакчисига жами 11та айблов, жумладан, геноцид, Босния уруши чоғида инсониятга қарши жиноят содир этиш каби айбловлар қўйилган.

Прокурорларга кўра, Каражич Босния шарқида фақат серблардан иборат давлат ташкил қилиш мақсадида маҳаллий мусулмонлар ва хорватларга қарши уруш кампанияси олиб борган.

Мазкур кампания чоғида Каражич қўшинлари 44 ой давомида Сараевони қамал қилиб, Сребреница шаҳрида 8 мингга яқин босниялик мусулмонни қириб ташлаган.

Каражич барча жиноятларда айбдор деб топилгудек бўлса, унга умрбод қамоқ жазоси тайинланади.
XS
SM
MD
LG