Линклар

Венада АЭХА учрашуви бошланди


Австриянинг Вена шаҳрида БМТ қошидаги Атом энергияси халқаро агентлигининг тўрт кунлик учрашуви иш бошлади.

Учрашув очилишида нутқ сўзлаган Атом энергияси халқаро агентлигининг янги раҳбари Юкия Амано Эрон ядровий дастури юзасидан ташвиш билдирди.

- Эрон Атом энергияси агентлигига керакли маълумотларни етказиб бермагани ва ҳамкорликдан бош тортгани боис Эроннинг барча ядровий дастури тинчлик мақсадларга йўналтирилганини биз тасдиқлай олмаймиз, деди Юкия Амано.

Женевада журналистлар билан учрашган Эрон Ташқи ишлар вазири Манучеҳр Мутаққий расмий Теҳрон Атом энергия халқаро агентлиги билан тўлақонли ҳамкорлик қилаётгани ва бу ҳамкорлик келажакда ҳам давом эттирилишини билдирди.

БМТ агентлиги Эронга ўз уранини хорижий давлатда бойтишни таклиф қилган. Бироқ Теҳрон ушбу режани инкор қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG