Линклар

logo-print

Қирғизистонлик ҳуқуқ фаоли Душанбеда бедарак йўқолган


Қирғизистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Неъматилло Бўтақўзиев Душанбеда бедарак йўқолган.

42 ёшли Бўтақўзиев 2008 йилги Новқатдаги ғалаёнлардан сўнг ўзига нисбатан таъқиблар кучайиши ортидан қочқинлик мақоми олиш учун БМТнинг Душанбедаги идорасига мурожаат қилган эди.

Аммо уни 26 февралдан буён Душанбеда ҳеч ким кўрмаган. Унинг ўзбекистонлик рафиқаси Мавлуда Абдулазизова бир неча йиллар аввал Ўзбекистонда конституциявий тузумга тажоввуз қилишда айбланган.

1999 йилда у авф этилгач, Қирғизистонга қочиб ўтиб, Бўтақўзиевга турмушга чиққан.

Бўтақўзиев ўзига нисбатан таъқиблар ўзбекистонлик рафиқаси билан боғлиқ эканини таъкидлаб келган.
XS
SM
MD
LG