Линклар

logo-print

Россия Эронга қарши санкция масаласини муҳокама қилишга тайёр


Францияга сафар қилаётган Россия президенти Дмитрий Медведев Эронга қарши санкция қўллаш масаласини муҳокама қилишга тайёр эканини қайд этди.

Агар Эронни ядровий масалада халқаро ҳамжамият билан ҳамкорлик қилишга кўндириш борасида дипломатик уринишлар иш бермаса, Медведевга кўра, Россия санкция масаласини кўриб чиқиши мумкин.

- Бу санкциялар оқилона ишлаб чиқилиши ва у оддий аҳолига, оддий фуқароларга қарши қаратилмаслиги лозим, деди Дмитрий Медведев.

Россия шу пайтга қадар ядровий дастуридан воз кечмаётган Эронга нисбатан босимларни кучайтириш масаласига вазмин муносабатда бўлиб келган.
XS
SM
MD
LG