Линклар

Чилида зилзила ортидан талончилик ҳоллари кўпайган


Чилининг иккинчи йирик шаҳри Консепсьенда шанба кунги мудҳиш зилзила ортидан талончилик ва дўконларни тўнаш ҳоллари кўпайган.

Шаҳар уруш вайроналарини эслатади. Ўғирлик ва талончиликларга чек қўйиш учун минглаб ҳарбий шаҳарда қоровуллик қилмоқда.

8.8 бал куч билан рўй берган зилзиладан Чилида 700 дан зиёд одам нобуд бўлгани тасдиқланган. Мамлакат президенти Мишел Башеле бедарак йўқолганлар сони ўсиб бораётганини билдирган.
XS
SM
MD
LG