Линклар

ЕИ Сербияга Косово мустақиллигини тан олиш талабини қўяётгани йўқ


Халқаро ҳамжамият Сербиянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлишлиги учун Белграддан Косово мустақиллигини тан олишни талаб қилаётгани йўқ.

Бу ҳақда Франция ташқи ишлар вазири Бернар Қушнер Белградда Сербия президенти Борис Тадич ҳамда ушбу давлат димломатик муассаси раҳбари Вук Йеремич билан учрашувлари сўнггида таъкидлади.

- Биз Сербияга Косово мустақиллигини тан олиш талабини қўяётганимиз йўқ, Европа Иттифоқига Косово мустақиллигини тан олиш орқали аъзо бўлиш деган талаб бизда йўқ, деди Қушнер.

Франция ташқи ишлар вазирига кўра, Сербиянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиши Белграднинг Приштина билан аҳил бўлишлигига кўпроқ боғлиқ.
XS
SM
MD
LG