Линклар

Ингушетияда олти жанггари йўқ қилинди


Россиядаги ахборот агентликлари хабарига кўра¸ хавфсизлик кучлари Назран шаҳри яқинида жойлашган қишлоқда жанггарилар яширинган уйни қуршовга олган.

Улар таслим бўлишни рад қилганидан сўнг уй ўққа тутилган.

Тўқнашув пайтида олти жанггари йўқ қилинган.

Отишма сешанба эрталабгача давом этган.

Хабарларга кўра¸ яқин атрофдаги уйларда яна беш нафар жанггарининг яширингани тахмин қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG