Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:51

Афғонистонда тўқнашув жойидан репортаж тақиқланди


Афғонистон разведка хизмати қуролли тўқнашувлар бораётган жойдан жонли кўрсатув эфирга узатишни тақиқлади.

Бу қарор худкуш жанггарилар гуруҳи 16 одамни ўлдирганидан тўрт кун ўтиб душанба куни эълон қилинди.

Разведка хизмати жанггариларга тактик маълумот бериб қўйишнинг олдини олиш мақсадида шундай қарор қабул қилинганини айтди.

Расмийларга кўра, тўқнашув жойида жонли кўрсатув эфирга узатаётган журналистлар қўлга олинади ва материаллар мусодара қилинади.

Ҳукуматнинг мазкур қарори журналистлар норозилигига сабаб бўлмоқда.

- Афғонистон қонунларига кўра ҳукумат янгиликлар ёритилишини ҳеч қачон тўғридан-тўғри цензура қила олмайди. Ҳаммамиз ҳукуматнинг ушбу цензурасига қаршимиз. Бу қарор ҳукуматнинг лаёқатсизлигидан бошқа нарсани кўрсатмайди, дейди Афғонистон журналистлар уюшмаси раҳбари Раҳимуллоҳ Самандар Озодлик мухбири билан суҳбатда.
XS
SM
MD
LG