Линклар

Хитой Эрон масаласида ўз фикрини ўзгартирмади


Хитой Эроннинг ядровий дастури билан боғлиқ муаммони ҳали ҳам музокаралар орқали ҳал қилиш мумкинлигини айтди.

Пекиннинг бу баёноти Россия президенти Дмитрий Медведев¸ агар Эрон уранни бойитиш ишларини тўхтатиш ҳақидаги халқаро ҳамжамият талабини бажармаса, Москва Эронга нисбатан янги санкциялар қўллаш масаласини муҳокама қилишга тайёр эканини айтганидан кейин янгради.

Ғарб давлатлари Эронни ядровий қуролга эга бўлишга уринаётганликда айблаб келмоқда. Теҳрон эса барча айбловни рад қилган.

Хитой Эронга нисбатан янги санкциялар жорий этилишига қарши бўлиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG