Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:08

Исломий уламо террорчиликни қоралади


Келиб чиқиши покистонлик бўлган етакчи мусулмон уламоси Ал-Қоиданинг “зўравонлик ғояси”га қарши 600 бетлик фатво эълон қилди.

Муҳаммад Тоҳир-ул-Қадрий Лондонда мухбирларга фатво эълон қилишдан мақсад дин номи билан террор хуружлари ёки худкуш ҳужумлар содир этилишига қарши туришдан иборат эканини айтди.

Фатвода Ислом динининг худкушлик ҳужуми амалга ошириш ёки тинч аҳолига ҳужум қилишни тақиқлаши билдирилган.

“Minhaj-ul-Quran” номли Исломий ҳаракат ва ноҳукумат ташкилоти тузган Тоҳир-ул-Қадрий бу ҳужжатнинг Покистонда авж олиб бораётган худкуш ҳужумларга жавоб эканини айтди.
XS
SM
MD
LG