Линклар

Россия Францияни инвестицияни кўпайтиришга чақирди


Президент Дмитрий Медведев франциялик сармоядорларни Россия иқтисодиётини замонавийлаштиришда ёрдам бериш учун мамлакатга сармоя ётқизишга даъват қилди.

Францияга сафарининг иккинчи кунида маҳаллий бизнес лидерлари билан учраган Медведев икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни “мисли кўрилмаган” дея баҳолади.

1 март куни сўзлаган Дмиртий Медведев Франциянинг Россияга ётқизган сармояси илк бор АҚШ ётқизган сармоядан ошиб кетганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG