Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:39

Афғонистонда урушни жонли ёритиш тақиқланди


Афғонистон расмийларига кўра, жанговор ҳаракатларни жонли ёритиш мамлакат душманларига кўпроқ фойда келтирмоқда.
Афғонистон расмийларига кўра, жанговор ҳаракатларни жонли ёритиш мамлакат душманларига кўпроқ фойда келтирмоқда.

Ахборот агентликлари ва ҳуқуқ ҳимоячилари Афғонистонда жанггариларга қарши олиб борилаётган ҳужумларни воқеа жойидан туриб жонли тарзда эфирга узатиш тақиқланганини қоралади.

Афғонистон разведка хизматлари Толибон ҳаракати жанггарилари ҳужум қилаётганини тасвирловчи воқеаларни жонли тарзда эфирга узатиш жангарилар руҳини кўриши мумкинлигини айтиб, бундай воқеаларни ёритишни тақиқлади.

Афғонистон Журналистлар уюшмаси раҳбари Раҳимуллоҳ Самандар Озодлик мухбири билан суҳбатда бу қарорни ҳукуматнинг ахборот воситалари устидан цензура ўрнатиш йўлидаги уриниши дея баҳолади.

- Афғонистон қонунларига кўра, ҳукумат янгиликлар ёритилишини ҳеч қачон тўғридан-тўғри цензура қила олмайди. Ҳаммамиз ҳукуматнинг ушбу цензурасига қаршимиз. Бу қарор ҳукуматнинг лаёқатсиз эканидан бошқа нарсани англатмайди, деди Афғонистон Журналистлар уюшмаси раҳбари Раҳимуллоҳ Самандар Озодлик мухбири билан суҳбатда.

Афғонистондаги инсон ҳуқуқлари фаоли Ажмал Самадий сўз эркинлигини чеклаш халқаро инсон ҳуқуқлари қонунлари ва Афғонистон конституциясига зид эканини айтди.

Ню Йоркда Ассосиэйтед пресс ахборот агентлигининг халқаро хабарлар бўйича катта муҳаррири Жон Данизевский “кенг миқёсда ва эҳтиёт чораси сифатидаги тақиқлар демократик жамият қадриятларига мос келмаслигини” айтди. Данизевский полиция ва хавфсизлик идоралари ишига аралашмаган ҳолда воқеаларни кенг ёритишнинг кўп йўллари борлигини сўзига қўшимча қилди.

1 март куни Афғонистон Миллий хавфсизлик бошқармаси матбуот вакили Саид Ансорий қуролли тўқнашувлар ҳақидаги ахборотни жонли тарзда эфирга узатиш ҳукуматга эмас, балки Афғонистон душманлари фойдасига хизмат қилишини айтди. Унга кўра, журналистлар ҳужумлар тугаганидан кейин Афғонистон миллий хавфсизлик идораси рухсати билан воқеа жойини суратга олишлари мумкин.

Расмийларнинг бу тақиқни қандай амалга ошириши ҳозирча маълум эмас. Аммо Ансорий тақиққа риоя қилмаган журналистларга нисбатан жазо чоралари кўрилиши мумкинлигини айтди.

Ройтер ахборот агентлиги тарқатган хабарда айтилишича, Афғонистонда бундан буён ҳужумлар жараёнини суратга олаётган журналистлар қўлга олиниши ва уларнинг барча суратга олиш воситалари мусодара қилиниши мумкин.

Ўтган йил 20 августда ўтказилган президентлик сайлови давомида ҳукумат зўравонликларни суратга олишни бир кунга тақиқлаган эди. Янги таъқиқ худкуш жанггарилар гуруҳи 16 одамни ўлдирганидан уч кун ўтиб, яъни 1 март куни эълон қилинди.

НАТО етакчилигидаги халқаро кучлар 1 март куни Афғонистон бўйлаб амалга оширилган ҳужумларда олти нафар хорижлик ҳарбий нобуд бўлганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG