Линклар

Украина ҳукумати истефога чиқиши мумкин


Украина парламенти бугун Юлия Тимошенко ҳукуматини истефога чиқариш масаласини мухокама қилади.

Бу масалани президент Виктор Януковичнинг Минтақалар партиясидан бўлган депутатлар парламент кун тартибига киритишди.

Ҳужжатда мамлакатда юзага келган бугунги аянчли ижтимоий-иқтисодий вазиятга Тимошенко ҳукумати жавобгар экани айтилади.

Сешанба куни Украинада Юлия Тимошенко ва Владимир Литвин блоки ҳамда "Бизнинг Украина-Халқ мудофааси" партиясидан иборат коалиция тарқалгани эълон қилинди.
XS
SM
MD
LG