Линклар

Русларнинг АҚШ ҳақидаги фикри яхшиланмоқда


"Левада" маркази ўтказган сўров натижаларидан маълум бўлишича, россияликларнинг 34 фоизи ҳалигача аксиламерика кайфиятида.

"Левада" маркази ўтказган сўров натижаларидан маълум бўлишича, россияликларнинг 34 фоизи ҳалигача аксиламерика кайфиятида.

"Левада" маркази ўтказган сўровда қатнашган россияликларнинг 54 фоизи АҚШга нисбатан муносабати Барак Обама ҳокимиятга келгандан буëн ижобий томонга ўзгарганини билдирган.

Ўтказилган ушбу сўров АҚШни ёмон кўрувчи россияликлар сони 54 фоиздан 34 фоизга тушганини ҳам кўрсатмоқда.

"Озодлик" мухбири буни тасдиқлаш учун Москва кўчаларида оддий россияликларга микрафон тутди.

- Обама президентлик лавозимига келиши билан АҚШ билан муносабатларимиз яхшиланди. Унгача муносабатларимиз қарама-қаршиликларга тўла, Путин Жорж Буш билан муносабатларни ўз қўлида ушлаб тураётган эди. Обаманинг сиёсати муносабатларда ишончни кучайтирди, -дейди 37 яшар москвалик мухандис Михаил Леонов.

Полша ва Чехияга ракета ҳужумидан мудофаа тизимларини жойлаштиришни назарда тутувчи Жорж Буш президентлиги даврида ишлаб чиқилган режасининг Обама президентлиги даврида бекор қилиниши кўплаб россияликларнинг олқишига сазовор бўлган.

Шунингдек, Барак Обаманинг Нобел тинчлик мукофотига сазовор бўлиши ҳам кўплаб россияликларни бефарқ қолдирмаган.

- Балки бу мукофот унинг тинчлик учун бўлғуси ҳизматлари учун аванс тариқасида берилгандир. Шунга қарамай у юргизаётган сиёсат умидбахшдир, - дейди 79 яшар профессор Леонид Василев.

50 яшар Нонна Аксёнова эса Обамани бу мукофотга лойиқ эмас деб ҳисоблайди.

- Нобел мукофотига лойиқ ҳеч иш қилгани йўқ. Лекин умид қиламан келажакда у буни қилади, - дейди Нонна Аксёнова.

27 яшар журналист Наталя Логинова эса Обама президентлигидан олдин ҳам АҚШга ёмон муносабатда бўлмаганини айтади. Унга кўра Америкада қора танли президент илк марта сайлангани унининг бу давлатга мехрини яна ҳам оширган.

- Очиғини айтсам, у фикримни бутунлай ўзгартириб юборди. Америкада қора танли президентни сайлашади деб ҳеч қачон ўйламаган эдим. Обаманинг сайланиши Америкага бўлган фикримни яна ҳам яхши томонга ўзгартирди, - дейди Наталя.

Жуда ёш россияликлар орасида эса Америка борасида фикрлар бўлинган. 11 яшар Тихон ва 12 яшар Дима АҚШ борасида турлича қарашда.

- Менга улар ёқади, шунчаки яхши миллат, - дейди Дима.

- Америкаликлар менга унчалик ёқмайди, - гапга қўшилади Тихон.- Чунки улар Грузиядаги уруш пайти бизни анча қийин аҳволга солиб қўйди. Улар Грузияни ожиз, бизни эса ҳужумчи агрессор қилиб кўрсатди. Аслида биз эмас улар бизга ҳужум қилишган эди, - дейди Тихон.

Дима эса "Тўғрироғи Грузия бизга эмас Жанубий Осетияга ҳужум қилди", деб уни сўзини тўғирлаб қўйди.
XS
SM
MD
LG