Линклар

Йўл ҳалокатлари ёшлар ўлимининг бош сабабчиси


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти йўл ҳалокатлари болалар ва 29гача бўлган ёшлар ўлимининг асосий сабабчиси бўлиб қолаётгани ҳақда билдирди.

Айниқса ривожланаётган давлатларда бундай фожиалар кўп кузатилади. Ташкилот вакилларининг билдиришича, жаҳон бўйлаб ёшларнинг йўл ҳалокатларидан нобуд бўлиши ҳолатларининг тўқсон фоизи ривожланаётган давлатларга тўғри келади.

Бу давлатларда кўплаб авариялар ривожланаётган ва қашшоқ давлатларда кенг қўлланиладиган мопед, велосипед, от аравалар ҳайдовчилари ҳисобидан бўлмоқда.
XS
SM
MD
LG