Линклар

Бақубада портлаш содир этилди


Ироқнинг Бақуба шаҳрида содир этилган иккита портлаш оқибатида 29 киши нобуд бўлди, камида 40 киши тан жароҳати олди.

Бақуба шаҳридаги ҳудкушлик ҳужумлари 7 март куни Ироқда бўлиб ўтадиган парламент сайловлари арафасида содир этилди. Маҳаллий расмийларнинг билдиришича, бир минут оралиғида содир этилган ушбу портлашларда полиция участкаси нишонга олинган.

Айни пайтда якшанба куни ўтказиладиган парламент сайловлари арафасида Ироқ бўйлаб хавфсизлик чоралари кучайтирилмоқда.
XS
SM
MD
LG