Линклар

Эронда яна бир намойишчи ўлимга ҳукм қилинди


Эрон мухолифатига тегишли сайтларнинг хабар қилишича, мамлакат аппеляция суди декабр ойидаги аксил-ҳукумат намойишларида иштирок этишда айбланган 20 яшар талабага ўлим жазоси тайинланганини расман тасдиқлаган.

Хабарда айтилишича, Муҳаммад Амин Валиан исмли талаба 27 декабр кунги Теҳрондаги намойиш чоғида хавфсизлик кучларига қуролли қаршилик кўрсатишда айдор, деб топилган. Бироқ хабарда Валианнинг қачон олий жазога ҳукм қилингани айтилмаган.

Расмий Теҳрон ушбу хабарга ўз муносабатини билдирганича йўқ. Эрон ахборот агентликларига кўра, ҳозирга қадар ўтган йилнинг июн ойида президент сайлови натижаларига қарши Теҳронда бўлиб ўтган намойишларда иштирок этишда айбланган 10 нафар шахсга ўлим жазоси тайинланган.

XS
SM
MD
LG