Линклар

logo-print

Ходорковский суд тизимини танқид қилди


ЮКОС ширкатининг собиқ раҳбари Михаил Ходорковский Россия суд тизими ва ички ишлар идораларини кескин танқид қилди.

“Независимая газета” нашрида чоп қилинган интервьюсида Ходорковский адлия тизимини “зўравонликни қонунийлаштирувчи корхона”, дея атаган.

Михаил Ходорковский 2003 йилда товламачилик ва солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айбланиб, 8 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди. ЮКОС собиқ раҳбари эса ўзига қўйилган айбловларни инкор қилиб келмоқда.

Ходорковский тарафдорлари, ўз навбатида ЮКОС собиқ раҳбарининг қамалиши ортида сиёсий сабаблар турганини таъкидлаб келмоқдалар.

Пайшанба куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судида ЮКОС ширкатининг ёпилиши билан боғлиқ иш кўриб чиқилади.



XS
SM
MD
LG